Хитой газ импортини қисқартириш бўйича Ўзбекистонни огоҳлантирди

Жамият

image

Хитойнинг газ импорт қилувчи йирик PetroChina компанияси форс-мажор ҳолатни эълон қилди. Компания табиий газ ва суюлтирилган газ импортини қисқартиришини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Компания қувур орқали газ етказиб берувчиларга форс-мажор ҳолати ҳақида огоҳлантириш юборган. Аммо батафсил маълумотлар ҳозирча мавжуд эмас.

PetroChina 40 фоиз эҳтиёжини импорт ҳисобига қондиради. Шундан 70 фоизи газ қувури орқали келади. Қолганлари суюлтирилган газ.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати билан боғланганимизда, улар PetroChina газ импорти қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш юборганини тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, Хитойнинг газ импортини қисқартиришига мамлакатда авж олган коронавирус сабаб бўляпти. Эпидемия ҳолатида кўплаб саноат объектлари ишлмагани сабабли газга талаб камайди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзбекистон-Хитой

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг