Хитой ФАТҲ ва ҲАМАС вакилларини қабул қилади – NYT
Олам
−
15 Июль 2024 5984 1 дақиқа
Хитой ҳукумати келаси ҳафта Пекинда ҲАМАС ва ФАТҲнинг юқори мартабали вакилларини қабул қилади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония кейинги ҳафта ҳаракат делегацияси билан бирга Хитой пойтахтига боради. Ўз навбатида, ФАТҲ делегацияси таркибига ҳаракатнинг учта юқори мартабали вакили, жумладан, ФАТҲ раиси ўринбосари ҳам киради.
ФАТҲ ва ҲАМАС вакиллари бир қатор учрашувларда ҳаракатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга уринади.
Таъкидланишича, Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И 21 ва 23 июль кунлари Фаластин ҳаракати вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Ушбу саналар оралиғида томонларнинг Хитой вакилларисиз учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилнинг март ва апрель ойларида Фаластиннинг турли фракциялари вакиллари Москва ва Пекинда ўзаро келишмовчиликни бартараф этиш учун музокаралар ўтказди, бироқ бу учрашувлар ҳалигача муҳим натижаларни бермади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025