Хитой Эронга бўлаётган босимларга қарши туришга ваъда берди

Олам

image

Хитой Эрон билан биргаликда бир томонлама ҳаракатлар ва таъқиблар сиёсатига қарши туришга, шунингдек ички ишларга аралашмаслик тамойилини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон билан суҳбатда маълум қилди.  

Икки мамлакат Ташқи ишлар вазирларининг мулоқоти кеча, 24 ноябрь куни видеоконференция форматида бўлиб ўтган. 

“Хитой ўзининг ривожланиш моделини экспорт қилмоқчи эмас, балки ривожланишни тезлаштириш ва шу билан бирга мустақилликни сақлаб қолиш истагида бўлган Эрон каби давлатларга ўрнак бўлишга умид қилмоқда”, деган Ван И. 

Унинг сўзларига кўра, “Хитой Эрон билан ҳар қандай бир томонлама ҳаракат ва таъқиб сиёсатига қаршилик кўрсатиш, ички ишларга аралашмаслик тамойилини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро адолат ва холисликни ҳимоя қилиш учун ҳамкорлик қилишга тайёр”. 

Унинг таъкидлашича, Хитой Эроннинг ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган глобал ривожланиш ташаббусини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолайди. Шунингдек, Хитой Эрон билан икки давлат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик режасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр. 

“Хитой ҳукумати Эрон халқига дўстлигини билдириш учун вакциналарнинг яна бир партиясини Эронга ўтказишга қарор қилди”, деган вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Хитой

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг