Хитой дунёда биринчи бўлиб Ойнинг нариги томонидан Ерга тупроқ олиб келди (фото)
Бу қизиқ
−
25 Июнь
32745Бугун, 25 июнь куни Хитойга тегишли “Чанъэ-6” зондининг қўниш ва учиш модули тупроқ йиғиш миссияси доирасида Ойнинг нариги томонида тўпланган тупроқ намуналарини Ерга олиб қайтди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Парашют орқали “Чанъэ-6” туширилган тупроқли капсула Хитой шимолига, Ички Мўғулистон автоном вилоятига қўнган. Шу билан Хитой Ойнинг узоқ томонидан намуналар тўплаган ва Ерга олиб келган биринчи давлатга айланди.
Хитой Фанлар академиясининг Геология ва геофизика институти илмий ходими Янг Вей “Чанъэ-6” миссиясини “Ой тадқиқотларидаги муҳим босқич” деб атади. Олимнинг сўзларига кўра, миссия Ой эволюциясини тўлиқроқ тушунишга ёрдам беради.
“Чанъэ-6” миссияси 53 кун давом этди. Фазо кемаси жорий йилнинг 3 май куни Хитой жанубида жойлашган Хайнан оролидаги Вэньчан сунъий йўлдошини учириш марказидан ойга учирилган. Тахминан бир ой ўтиб, 2 июнь куни қурилма Ойнинг нариги қисмида Жанубий қутб яқинидаги Аполлон кратерига қўнди. Тупроқ намуналарини йиғиб, қурилма 4 июнь куни Ой орбитасига чиқди. Қурилма у ерда 13 кун давомида Ерга қайтиш имкониятини кутган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг “Чанъэ-6” космик кемаси Ойнинг кўринадиган томонидан Ерга тупроқ намуналарини етказиб берган. Хитойдан олдин фақат АҚШ ва СССР Ой тупроғини Ерга етказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Чанъэ-6” зондининг қўниш ва учиш модули тупроқ йиғиш миссияси доирасида Ойнинг нариги томонига муваффақиятли қўнгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси