Хитой долларли миллиардерлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетди

Бу қизиқ

image

Хитойнинг “Hurun Research Institute” (“Хужун”) тадқиқот ташкилоти ҳисоботига кўра, 2026 йилги “Global Rich List” рейтингида Хитой АҚШни қувиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади. Январь ҳолатига кўра, рўйхатга 726 та янги иштирокчи қўшилган бўлиб, уларнинг 318 нафари Хитой фуқароларидир. Бу ҳақда тадқиқот ташкилоти хабар берди.

“Хужун”нинг келтиришича, дунёдаги долларли миллиардерларнинг умумий сони илк бор 4 минглик довондан ошиб, 4020 кишига етган. Хитойда 1110 нафар миллиардер мавжуд бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 287 нафарга кўп. Иккинчи ўринда АҚШ – у ерда 1000 нафар миллиардер бор (+130). Учинчи ўринни Ҳиндистон эгаллаган – 308 киши (+24). Улардан кейин Германия, Буюк Британия ва Швейсария бормоқда. Россия рейтингнинг еттинчи поғонасидан жой олди – 105 нафар миллиардер (+10). Шунингдек, ўнликка Австралия, Сингапур ва Канада кирди.

Сайёранинг энг бой одами сифатида кетма-кет олтинчи йил америкалик миллиардер Илон Маск қолмоқда. Унинг бойлиги 792 миллиард долларни ташкил этган.

“Миллиардерлар компаниялари рўйхатидаги 114 таси сунъий интеллект (СИ) ишланмалари соҳасини ифодалайди. Улардан 46 таси рўйхатга биринчи марта кирди, бу эса сунъий интеллектни янги миллиардерлар пайдо бўлишининг энг йирик манбаига айлантирмоқда”, деб қайд этади “Хужун”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Meta компанияси бош директори Марк Цукерберг АҚШнинг Майами штатидан 170 миллион долларга ҳашаматли вилла харид қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой миллиардер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг