Хитой Бербокка ўз позициясини тушунтириб қўйди
Олам
−
14 Апрель 2023
12350Бугун, 14 апрель куни Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ганг германиялик мавқедоши Анналена Бербокка Пекиннинг Тайвань масаласи бўйича позициясини мунтазам равишда баён қилди, томонлар нотўғри стратегик баҳолашлардан қочишга қарор қилди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин маълум қилди.
“Бугун эрталаб Хитой-Германия стратегик дипломатия ва хавфсизлик бўйича 6-мулоқот бўлиб ўтди. Томонлар Хитой ва Германия барча жабҳаларда мулоқотни олға силжитиш, ўзаро стратегик ишончни мустаҳкамлаш ва стратегик нотўғри мулоҳазаларга йўл қўймаслик кераклиги ҳақидаги консенсусни доимий равишда сақлаб келди. Хитой томони Тайвань масаласи бўйича Германияга ҳам ўз позициясини тизимли равишда тақдим этди”, дейди Ван Венбин.
Расмийнинг сўзларига кўра, Пекин Берлин билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилиш, прагматик ҳамкорликни ошириш ниятида. У Хитой ва Германия бир-бирининг асосий манфаатларини ҳурмат қилиши зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, ТИВ вакили расмий Пекин Хитой-Германия муносабатлари ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг уйғун ривожланишига кўмаклашишда давом этиш ниятида эканини таъкидлаган ҳамда Берлин билан халқаро майдонда барқарорликни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишини билдирган.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 12 апрель куни Германия Ташқи ишлар вазири Хитойга боришидан олдин Берлин Тайвань бўғозидаги статус-квони ўзгартириш бўйича бир томонлама уринишларни ва у ердаги ҳарбий кучайишни қабул қилиб бўлмаслигини айтган. Германия ва Хитой ўртасидаги муносабатларга келсак, Бербок Европа томони Хитойни “шерик, рақобатчи ва тизимли рақиб” деб билишини таъкидлаган. Хитой томонининг Россияга ўтказиши мумкин бўлган таъсир кучига келсак, вазир бу бутун Европа ва Пекин билан муносабатлар учун оқибатларга олиб келишини билдирган.
Маълумот учун, Бербокнинг Хитойга сафари 13-15 апрель кунларига тўғри келади. Хитой Германия ташқи ишлар вазирининг Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига олти кунлик сафарининг биринчи манзили бўлди. 15 апрель куни вазир Жанубий Кореяга учади ва 16 апрелда G7 Ташқи ишлар вазирларининг Япониядаги йиғилишида иштирок этади.
LiveБарчаси