Хитой армиясининг 45 та самолёти Тайвань ҳаво ҳудудига киргани айтилди
Олам
−
20 Август 2023 10548 1 дақиқа
Тайвань ҳарбийлари бир суткада Хитой армиясининг 45 та самолёти ва тўққизта кемаси оролга яқинлашаётганини қайд этди. Бу ҳақда Тайвань Мудофаа вазирлиги X'да маълум қилди.
Улардан 27 таси Тайвань бўғозини “ўрта чизиқ” деб аталувчи йўналишда кесиб ўтиб, Тайвань ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зонасига кирган.
Булар SU-30 қирувчи самолётлари, Y-9 транспорт самолётлари, З-9 кўп мақсадли вертолётлари, J-10 ва J-11 қирувчи самолётлари экани келтирилган.
“20 август куни соат 06:00 га келиб, Тайвань атрофида Хитой армиясининг 45 та самолёти ва 9 та кемаси қайд этилди”, дейилади Тайвань Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Яқинлашувга жавобан Тайвань денгиз ва ҳаво патрулларини юборган ва ерга асосланган ракета тизимларини жойлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой 12 июль ойида Тайванга денгиз кемалари ва катта гуруҳ ҳарбий самолётларини, жумладан қирувчи ва бомбардимончи самолётларни юборганди.
Live
Барчаси