Хитой аҳолисининг 80 фоизи Covid-19 билан касалланди
Олам
−
23 Январь 2023
4841Хитойда ҳар 10 кишидан саккизтаси Covid-19 билан касаллангани маълум бўлди. Бу ҳақда Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг бош эпидемиологи Ву Зунёуга таяниб, CNN хабар берди.
Қайд этилишича, кўплаб хитойликларнинг қамарий Янги йил байрамини нишонлаш мақсадида кўчага чиққани “дунёдаги энг катта одам миграцияси”ни келтириб чиқарган ва инфекциянинг кенг тарқалишига сабаб бўлган.
Хитой Транспорт вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил 7 январдан 15 февралга қадар 40 кунлик Янги йил мавсумида 2 миллиарддан ортиқ йўловчи саёҳатга чиқади. Чунки бутун мамлакат бўйлаб одамлар уч йилдан ортиқ пандемиядан кейин биринчи марта ўз шаҳарларига оилавий учрашувлар учун қайтиб келади.
13-19 январь оралиғида бир ҳафта давомида янги турдаги коронавирус инфекцияси оқибатида 12 658 киши вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ўзининг “ноль CОВИД” сиёсатини тўсатдан бекор қилганидан сўнг, 8 декабрдан 12 январгача Хитой касалхоналарида Covid билан касалланган 60 000 га яқин одам вафот этган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси