Хитой 5 кунда 1,5 минг ўринли COVID-19 шифохонасини қурди

Олам

image

Хитой Ҳукумати коронавируснинг янги тури билан касалланганлар учун вақтинчалик шифохоналар қуришни қайта бошлади ва сўнгги беш кунда мамлакат шимолидаги Хэбэй провинциясида 1,5 минг палатали ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасини қуриб битирди.

Маълумотларга кўра, шифохона Наньгун шаҳрида жойлашган, у ерга қўшни ҳудудлардан ҳам беморлар олиб келинади. Яқин вақтларда Ҳукумат жами 6,5 минг махсус хонаси бўлган яна олтита шундай объект қуришни режа қилган.

Стандарт хонанинг майдони 18 кв м.ни ташкил қилади. Ҳар бир хона яхши шамоллатилади ва иситилади. Шунингдек, интернетга уланиш имконияти ва ҳаммом ҳам бор.

Шу билан бирга, Хебейнинг маъмурий маркази Шицзячжуан шаҳрида 3 минг палатали аналогик тиббиёт маркази барпо этилмоқда.

Расмий статистик маълумотларга кўра, вилоятда сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус тарқалиши кузатилган. Айни пайтда минтақадаги шифохоналарда 850 га яқин беморлар бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

401

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг