“Хетафе” Карвахаль ортидан Рамосни ҳам жамоага олиб келмоқчи
Спорт
−
16:45 351 2 дақиқа
Испания терма жамоаси билан жаҳон ва Европа чемпиони бўлган Серҳио Рамос “Хетафе” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда жамоа президенти Анхель Торрес “Radio Nacional de España” радиосининг “Tablero Deportivo” дастурида маълум қилди.
“Унинг акаси ва агенти мен билан гаплашди. Рамос келажакда жамоага қўшилиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида бор”, дейди Торрес.
Шу билан бирга, “Хетафе” президенти Рамоснинг трансфери ҳозирча клубнинг асосий устувор вазифаси эмаслигини таъкидлади. Жамоа бош мураббийи Хосе Бордалас ҳимоя марказидан кўра қанот позицияларини кучайтиришга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Аввалроқ, Рамоснинг “Реал Мадрид”даги собиқ жамоадоши Дани Карвахаль “Хетафе” билан шартнома имзолаганди.
Маълумот учун, 40 ёшли Серҳио Рамос ҳозирда эркин агент ҳисобланади. У “Севилья” академияси тарбияланувчиси бўлиб, клубнинг асосий жамоасида 2004-2005 ва 2023-2024 йилларда тўп сурган.
Рамос “Реал Мадрид” сафида беш марта Испания чемпионати, икки марта мамлакат кубоги, тўрт марта Чемпионлар лигаси, тўрт марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва уч марта UEFA Суперкубогида ғолиб чиққан.
Испания терма жамоаси билан эса 2010 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2008 ва 2012 йиллардаги Европа чемпионатларида ғолиб бўлган.
Live
Барчаси