Тарихда илк бор Елизавета II туғилган кунини бошқача нишонлайди
Олам
−
18 Апрель 2020
7204Буюк Британия Қироличаси Елизавета II 2020 йилнинг 21 апрелида 94 ёшга тўлади. У ҳар доим мана шу кунда отиладиган артиллерия салютларини бу йил отилишига рухсат бермади. Бу ҳақда ITV телеканали муҳаррири Крис Шип маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, бундай байрамларни ўтказиш пандемия даврида номувофиқликдир. “Биз Ҳазрати олияларининг туғилган кунларини бу сафар алоҳида тарзда нишонламаймиз”, деб маълум қилган Букингем саройидаги манба.
Елизавета II анъанавий равишда ўз туғилган кунини икки марта нишонлайди. Ҳақиқий равишда бу кун 21 апрелда ўтказилади ва алоҳида байрам қилинмайди. Расмий равишда туғилган кун (парад ва оммавий байрамлар) одатда июнь ойининг иккинчи шанба куни нишонланади. Чунки бу даврда об-ҳаво яхши келади. Бу йилги парад ҳам қолдирилган.
Буюк Британияда қуролли салют отиш маросими қироллик оиласи билан боғлиқ бир неча маросимда қўлланилган. Қироличанинг туғилган кунидан ташқари, унинг тахтга кўтарилган куни (6 февраль), тож кийган куни (2 июнь), қироличанинг турмуш ўртоғи Филиппнинг туғилган кунида (10 июнь) ва шаҳзода Чарльзнинг туғилган кунида (14 ноябрь) салютлар отилади.
LiveБарчаси