“Хайр, “Олд Траффорд”. МЮ учун катта сиғимдаги стадион қурилади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” футбол клуби учун ҳозирги “Олд Траффорд” ўрнида янги 100 минг ўринли стадион қурилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун дунёдаги энг буюк футбол стадионини яратиш бўйича ғоят ҳаяжонли лойиҳа бошланди”, дейди клуб эгаси Жим Рэтклифф.

Лойиҳа меъмори Рейхстагнинг янги биноси, “Уэмбли” стадиони ва Apple штаб-квартираси қурилиш жараёнларида фаолият олиб борган Норман Фостер бўлади. Стадионнинг қурилиши 2 миллиард фунт стерлингга баҳоланмоқда ва бош директор Омар Беррада клуб инвесторларни жалб қила олишига ишонмоқда.

Молиявий ҳолатни яхшилаш учун “Манчестер Юнайтед”да катта ишдан бўшатишлар бўлиб ўтди, бу вақт мобайнида клубнинг юзлаб ходимлари ишдан бўшатилди, бу эса мухлисларнинг кескин танқидига сабаб бўлди. Рэтклиффнинг айтишича, агар клубда ходимлар сони қисқартирилмаса “Юнайтед” Рождествога қадар банкрот бўларди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Олд Траффорд Жим Рэтклифф Стадион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг