“Хайр, Арбелоа”. “Реал” янги мураббий қидирмоқда
Спорт
−
16 Апрель 5196 1 дақиқа
“Реал Мадрид” клуби бош мураббий Альваро Арбелоанинг ўрнига янги номзод излашни бошлади. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Клуб раҳбарияти асосий номзод сифатида Юрген Клоппни юқори баҳоламоқда, аммо ҳозирча томонлар ўртасида ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Шунингдек, клуб президенти Флорентино Перес Зинедин Зидан номзодига ҳам ижобий қарайди, бироқ Зидан Франция терма жамоасини бошқаришга мойил.
Бундан ташқари, номзодлар рўйхатида Маурисио Почеттино (ҳозир АҚШ терма жамоаси мураббийи) ва Дидье Дешам ҳам бор. Дешам 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасини тарк этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арбелоа 2026 йил январ ойида “Реал”ни бошқаришни бошлаган ва унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. Бироқ сўнгги натижалар клубни янги қарорлар қабул қилишга ундамоқда.
Жумладан, “Реал Мадрид” яқинда “Бавария”га қарши Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб ўйинида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель