Хави Винисиуснинг гапларига қўшилмади
Спорт
−
23 Май 2023
11618“Барселона” бош мураббийи Хави “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг Испания чемпионати ирқчиларники деган гапларига қўшилмаслигини маълум қилди.
“Менимча, Испания ирқчи ёки Ла Лига ирқчи, деб айтиш даражасига етган мамлакат эмас, лекин ирқчилик ҳаракатлари бор ва уларни қоралаш керак. Агар биз ҳақоратланадиган муҳитда бўлсак, бошқаларга яхши ўрнак бўлиш ва ҳолатга муносабат билдирмаслик қийин”, дейди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Валенсия”га қарши ўйинда ирқчиликка дуч келган эди.
Бразилиялик футболчи “Реал”да 2018 йилдан бери тўп суради. Форварднинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Винисиус жорий мавсумда “Реал” сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.