Хатирчида мактаб биноларини сотиб юборган мансабдорлар жазосиз қолдими?

3-саҳифа

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Хатирчи тумани 43-мактаб биноси (баҳоси 415 млн сўм) рухсатсиз бузиб, сотиб, талон-тарож қилиб юборилгани, оқибатда туман халқ таълими бўлимнинг эксплуатация ходими Х.Х. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани, бироқ бўлим раҳбари З.М. айбсиз деб топилгани ҳақидаги хабар тарқалганди. 

Бунга Навоий вилояти прокуратураси ўзининг расмий муносабатини билдирди. 

Унга кўра, Хатирчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мансабдор шахсларига туман ҳокимлиги балансига ўтказилган “Янги қурилиш” маҳалласи ҳудудида жойлашган 43-сонли мактабнинг бўш турган эски биносининг ноқонуний бузиб ташланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

"Дастлабки тергов натижасига кўра, Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан Х.Х., Ш.Т. ва М.Б.ларга нисбатан айблов хулосаси судга юборилиб, Хатирчи туман судининг ҳукмига кўра, судланувчиларга тегишли жазо тайинланган", дейилади баёнотда.

Бундан ташқари, Хатирчи туманидаги 73-сонли умумтаълим мактаби мансадбор шахслари мактабнинг фойдаланишга яроқсиз деб топилган, аммо баланс қиймати 391,5 млн сўм бўлган биноларни ўзбошимчалик билан бузгани юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 229-моддаси билан жавобгарликка тортилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хатирчи мактаб биноси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг