Хатирчида пойга ўйнаб, 8 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 8 ёшли қизни босиб ўтиб кетган ҳайдовчиларга суд ҳукми ўқилди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди. 

Қайд этилишича, 1976 йилда туғилган Н.А. ҳамда 1976 йилда туғилган Ф.А. ўзларининг бошқарувларидаги BYD машиналарини Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р48 автомобиль йўлининг 126-127-километри оралиғида бир-бирини қувиб ўтиш мақсадида катта тезликда бошқарган. Оқибатда пиёдалар йўлагидан ўтаётган вояга етмаган Ш.Ш.ни (қиз бола) Н.А. машинаси билан уриб, унинг ортидан келган Ф.А. (эркак) эса йиқилган қизалоқни босиб ўтиб кетган.

Судда ҳар икки ҳайдовчи айбига иқрорлик билдирган ҳамда машинани катта тезликда бошқариб, бир-бирини қувиб ўтишга ҳаракат қилганини тан олган.

Суд Ф.А. ва Н.А.ни Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, воқеа жорий йилнинг 1 июль куни соат 19:20 атрофида 4R48 автомобиль йўлида содир бўлганди. BYD Song Plus Champion автомашинаси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Ҳодиса оқибатида қиз олган тан жароҳати сабаб воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчи Хатирчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг