Харьковдаги портлашда чегарачи ҳалок бўлди
Олам
−
31 Август 2019
4321Украинада чегара хизмати ходими содир бўлган портлаш да ҳалок бўлди, дея хабар беради, РИА Новости.
Ҳодиса кеча, 30 август куни Харьков вилоятининг Волчанский туманида рўй берди, у ерда ҳарбий хизматчилар таркиби Россия чегараси яқинида бўлган.
Аскарлар овқатни иситиш пайтида номаълум портловчи мослама ишга тушган ва натижада шартнома бўйича ҳарбий хизматчи бўйнидан жароҳат олди.
Унинг ҳамкасби ярадорга биринчи ёрдамни кўрсатиб, бўлимга хабар берган. Касалхонага кетаётиб, 35 ёшли чегара назоратчиси тез ёрдам машинасида вафот этди.
Портлаш содир бўлган жойда терговчилар ишламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь