Харьковдаги икки аҳоли пункти босқиндан озод қилинди

Олам

image

Украина Республикаси Президент Владимир Зеленский Харьков вилоятидаги аҳоли пунктлари рус босқинчиларидан тозаланганини эълон қилди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. 

"Аскарларимиз босқичма-босқич Украина ерларини де-оккупация қилмоқда. 113-алоҳида ҳудудий мудофаа бригадаси аскарлари Харьков вилоятидаги Василенково ва Артемовкани озод қилишди", дейилади хабарда. 

Президент эркинлик осонлик билан келмаслигини жамият ёдда тутиши кераклигини таъкидлади. 

"Украиналик ҳимоячилар ўз жонларини эвазига ҳар биримиз учун мустақиллик учун курашмоқда. Барча аскарларимизга чексиз миннатдорчилик! Биз ҳар бирингиўҳз билан фахрланамиз!", дейди Президент. 

Зеленский яна бир бор Украина Қуролли кучлари ҳаракатлари натижаларини расмий эълонларгача ошкор қилмасликка чақирган. Президент шошқалоқлик билан Украина армияси олдидаги вазифаларни мураккаблаштирмасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни кечга бориб Президент Зеленский ой бошидан бери Украина Қуролли Кучлари мамлакатнинг Россия босқини остида қолаётган 2000 километрга яқин қисмини озод қилганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг