Харьковда дрон ҳужуми оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, уларнинг 3 нафари болалар
Олам
−
10 Февраль
3862Россия қўшинлари Харьковга Shahed дрон ҳужумларини уюштириши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Харьков ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Синегубов маълум қилди.
Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор: етти, тўрт ёшли ва олти ойлик бола.
“Уйлардан бирида беш кишилик оила, жумладан, уч нафар бола жасадлари топилди”, дейди Синегубов.
Қолган икки киши 66 ёшли эркак ва унинг 65 ёшли рафиқаси эди. Шунингдек, ҳужумда уч киши жароҳатланган: 61 ва 39 ёшли икки аёл ва 45 ёшли эркак.
Шаҳар мэри Игорь Тереховнинг аниқлик киритишича, дронлар ёқилғи қуйиш шохобчасига келиб урилгани оқибатида ёқилғи тўкилиб, ёнғин келиб чиққан. Шаҳардаги фуқаролик инфратузилмаси шикастланган, 15 турар-жой уйлари ёниб кетган.
“Бундан ташқари, кечаси Одесса вилоятига учувчисиз самолётлар ҳужум қилди”, дейди ҳарбий маъмурият раҳбари Олег Кипер.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг хабар беришича, 10 февралга ўтар кечаси Қримдаги Балаклава ва Чауда ҳудудидан учирилган 31 та дрондан 23 та Shahed-136/131 учувчисиз самолёти Украина осмонида уриб туширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь