Россия Харьковни бомбалади. Қурбон бор

Олам

−

image

Бугун, 5 октябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Харьков шаҳрининг Индустриалний туманига “Бандероль” ракеталари билан 2 марта зарба берди. Ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди. Бу ҳақда “Ukrinform” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ракеталардан бири кўп қаватли турар жой биносига келиб тушган. Ҳужум оқибатида бир неча турар жой ва маъмурий-ишлаб чиқариш бинолари, шунингдек, автомобиллар зарар кўрган.

Шунингдек, зарба оқибатида икки қаватли маъмурий бино, автомобиллар ва чиқиндилар ёниб кетган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган.

Харьков мэри Игор Терехов дастлаб 2 киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши яралангани ҳақида хабар берган. Кейинчалик Вазият марказидан олинган янгиланган маълумотга кўра, ҳужум оқибатида 1 нафар киши ҳалок бўлгани, 6 киши жароҳатлангани аниқлаштирилган.

Қайд этилишича, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Уларни бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати қутқарувчилари, пиротехниклари ва психологлари, Миллий полиция ходимлари, тиббиёт ходимлари, кўнгиллилар ҳамда шаҳар коммунал хизматлари жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия кучлари Харьков шаҳрининг икки туманига бошқариладиган авиабомбалар билан зарба берганди. Ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 33 киши, жумладан 2 нафар бола яраланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг