Харьков учун жанг урушдаги бурилиш нуқтаси бўлади – “Politico”
Олам
−
14 Май
10291Россия қўшинларининг Харьков вилоятидаги ҳужуми уруш натижаси учун бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин бўлган ҳал қилувчи жангнинг бошланишидир. Бу ҳақда Американинг “Politico” нашри хабар берди.
“Гап нафақат Киевнинг Украинанинг иккинчи йирик шаҳри устидан назоратини давом эттираётгани, балки Ғарбнинг Украинани Россия босқинидан ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашга бўлган қатъияти ҳақида ҳам кетяпти”, деб ёзади газета.
“Politico”нинг қайд этишича, май-июнь ойларида Россиянинг узоқ кутилган Украина мудофаасини ёриб ўтишга уриниши аллақачон бошланган. Россия Президенти Владимир Путин, афтидан, Ғарбнинг янги қуроллари ва ўқ-дорилари Украинага келгунига қадар имконият ойнасидан унумли фойдаланмоқчи.
Россия Федерациясининг муваффақиятлари Киевга Москва билан музокараларни бошлаш учун босим ўтказиши мумкин.
Журналистларнинг фикрича, Россия қўшинларининг Харьков йўналишидаги сезиларли муваффақиятлари Киевни Москва билан музокара олиб боришга мажбурлаш мақсадида Европанинг айрим доиралари томонидан босим ўтказишга янги уринишларни келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, улар юқори армияга эга ва катта йўқотишларни қабул қилишга тайёр бўлган Россия томонидан янги ҳужум содир бўлган тақдирда фронт чизиғи қулашини истисно қилмаган бир қанча юқори мартабали украиналик зобитларнинг фикрларига мурожаат қилади. Апрель ойида “Politico” билан суҳбатда улар бундай ўзгаришлар Украинанинг қатъиятини заифлаштириши ва Украина Қуролли кучларидаги руҳий ҳолатни бузиши мумкинлигидан хавотир билдирган.
“Шу муносабат билан, Путиннинг ҳисоб-китоби ўзини оқлайди ва Россиянинг янги ҳужуми нафақат Украина қаршилигини бостиради, балки Ғарбнинг Киевга қўллаб-қувватланишини ҳам камайтиради, деган хавотирлар бор”, деб ёзади нашр.
Маълумот учун, май ойи бошида Украина Мудофаа вазирлиги Харьков вилояти чегарасида Россия армиясининг ҳаракатларининг кучайиши муносабати билан Украина Қуролли кучларининг захира бўлинмалари фронтнинг ушбу қисмига юборилгани ҳақида хабар берган. Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Киевдаги матбуот анжуманида россияликлар “янги ҳужум тўлқинини” бошлаганини маълум қилди.
Сўнгги кунларда Россия Мудофаа вазирлиги Россия армиясининг Шимолий гуруҳи бўлинмалари Харьков вилоятининг Россия билан чегарадош бир неча аҳоли пунктларини эгаллаб олгани ҳақида хабар берди. Улар орасида Волчанск шимолидаги Плетеневка ва Гатише, шунингдек, Борисовка, Огурцово, Пильное ва Стрелечье бор. 13 май куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби Россия қўшинлари Харьков йўналишидаги чегарадаги Волчанск шаҳри учун олиб борилган жангларда тактик муваффақиятга эришганини маълум қилди.
"Душман шаҳарга ҳужум қилиш учун бештагача батальондан иборат муҳим кучларни жойлаштирди ва йўқотишларни ҳисобга олмайди", дейилади хабарда.
“Reuters” агентлигининг юқори мартабали украиналик ҳарбий офицерга таяниб хабар беришича, Волчанск ҳудудида Россия армияси тахминан 1 км илгарилаб кетган, Россия Қуролли кучларининг мақсади эса украиналикларни 10 км орқага суриб, буфер зона яратишдир.
Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 14 май куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Харьков ва минтақани ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, хусусан, Patriot зарурлигини айтганди.
LiveБарчаси