Ханчжоу-2022. Яна бир ўзбекистонлик курашчи олтин медалга эга чиқди

Спорт

image

Муҳсин Ҳисомиддинов Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг кураш дастури бўйича Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 10-олтин медални келтирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди. 

Маълум қилинишича, -90 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Муҳсин Ҳисомиддинов чемпионликни қўлга киритган. У финалда туркманистонлик Тежен Теженовдан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлган.

Бу орқали Ҳисомиддинов икки карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди. У келтирган олтин медаль орқали Ўзбекистон делегацияси медаллар жамғариш бўйича умумий рейтингнинг 4-поғонасига кўтарилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  -66 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Артём Штурбабин чемпион бўлган эди. У финалда эронлик Мажид Бариманлоуни доғда қолдириб, мусобақа олтин медалига сазовор бўлган. Шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик курашчи қиз мусобақанинг -52 килограмм вазн тоифаси бўйича финал беллашувига сенсацион тарзда етиб келиб, 1- ва 2-ўринни қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари кураш Ханчжоу Муҳсин Ҳисомиддинов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made