Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик спортчиларнинг бугунги натижалари қандай?
Спорт
−
04 Октябрь 2023
5902Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилаётган Осиё ўйинларининг навбатдаги кунини ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан якунлади.
Мусобақанинг юнон-рум кураши бўйича ўтказилган баҳслрида қатнашган Ўзбекистон вакили Жалгасбай Бердимуродов олтин медалга эга чиқди. У -87 килограмм вазн тоифасида финалгача Япония ва Қозоғистон вакилларини доғда қолдирди ва ҳал қилувчи баҳсда эронлик Носир Ализодани 7:3 ҳисобида мағлуб этди.
Шунингдек, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова ҳам уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга сазовор бўлди. Ўзбекистонлик спортчи қайд этган 14,09 метр натижани ҳеч бир рақиби янгилай олмаган ва шу тариқа Давронова 17 ёшида Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ўйинларнинг оғир атлетика дастури бўйича -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Муҳаммадқодир Тоштемиров эса даст кўтаришда 159 килограмм, силтаб кўтаришда 192 килограмм, икки курашда эса 351 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот учун, Муҳаммадқодирнинг бу натижаси Ўзбекистон делегациясининг медаллари сонини 54 тага етказди. Ҳозирда мамлакат ҳисобида 16 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медали бор. Делегация бу билан умумий жамғарилган медаллар рейтингнинг 5-поғонасини банд этиб турибди.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь