Хамес Родригес терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Спорт
−
11:18 307 2 дақиқа
2014 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари Хамес Родригес Колумбия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Ҳар бир ўйин, ҳар бир қувонч, ҳар бир кўз ёши ва биргаликдаги ҳар бир бахт учун раҳмат. Колумбия терма жамоаси рангларини ҳимоя қилиш ҳаётимдаги энг катта шарафлардан бири бўлди”, деб ёзди Родригес.
35 ёшли футболчи айни вақтда Колумбиянинг “Атлетико Насьонал” клубида тўп тепмоқда. Европада эса у Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Райо Вальекано”, Англиянинг “Эвертон”, Германиянинг “Бавария”, Франциянинг “Монако” ҳамда Португалиянинг “Порту” клубларида ўйнаган.
Родригес “Реал Мадрид” билан икки марта Ла Лига, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва FIFA клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
“Бавария” билан икки марта Германия чемпиони бўлган бўлса, “Порту” сафида уч марта ички чемпионатда ва Европа Лигасида ғолибликни қўлга киритган.
Маълумот учун, Родригес Колумбия терма жамоаси сафида 131 та учрашув ўтказган. Бу кўрсаткич бўйича у дарвозабон Давид Оспина билан биргаликда миллий жамоа тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан бири ҳисобланади. Ярим ҳимоячи терма жамоа сафида 31 та гол урган.
У 2024 йилги Америка Кубогида кумуш, 2016 йилги мусобақада эса бронза медалини қўлга киритган. 2024 йил жаҳон чемпионатида Хамес Родригес турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
Live
БарчасиРоналду “Ал-Наср” клубини сотиб олмоқчи
15 сентябр