ҲАМАСга янги раҳбар сайланди

Олам

image

Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Ғазо сектори раҳбари Халил ал-Ҳайяни ташкилот сиёсий бюросининг янги раҳбари этиб сайлади. Бу ҳақда ҳаракатнинг Telegram-каналида хабар берилди.

“ХАМАС Халил ал-Ҳайянинг ҳаракат сиёсий бюроси раҳбари этиб сайланганини эълон қилади”, дейилади баёнотда.

Жорий йилнинг 18 июль куни “Al Hadath” телеканали ўз манбаларига таяниб, ХАМАСда сиёсий бюронинг янги раҳбарини сайлаш бўйича овоз бериш бўлиб ўтганини хабар қилган.

Маълумот учун, 2024 йил октябрь ойида Синвар ҳалок бўлганидан кейин ҳаракат коллегиал кенгаш бошқарувига ўтган ва сиёсий бюро раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Холид Машал тайинланган. Ал-Ҳайя Ғазо сектори учун масъул ҳисобланади ва ҳаракатнинг дипломатик қанотига раҳбарлик қилади. У 2025 йил сентябрида Исроилнинг Қатарга берган зарбаси пайтида ўлимдан омон қолишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари лавозими 2024 йил октябрида Исроилнинг Фаластин анклави жанубида – Рафаҳ шаҳридаги турар жойга берган зарбаси оқибатида Яҳё Синвар ҳалок бўлганидан бери бўш эди.

Синвар мазкур лавозимга 2024 йил июлида Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган Исроил ҳужумида ҳалок бўлган Исмоил Ҳаниянинг ўрнига келганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг