ҲАМАС Синварнинг ўлдирилганини тасдиқлади

Олам

image

ҲАМАС ҳаракати ўз етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилганини тасдиқлади ва Исроил қўшинлари ҳудудни тарк этмагунча, гаровга олинганларни озод қилиш ниятида эмаслигини билдирди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳея маълум қилди.

У “ҳаракат етакчиси Яҳё Синварга суиқасд уюштирилганини” тасдиқлади ва унинг ўлими “ҳаракатни янада кучайтириши”га ишора қилди.

“ҲАМАС собиқ етакчилари белгилаб берган йўлдан боришда давом этади”, дея қўшимча қилди ал-Ҳея.

ҲАМАСнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган Синварнинг ўлимига оид баёнотда таъкидланишича, ҳаракат Исроил қўшинлари блокададаги Ғазо секторидан олиб чиқилмагунча, гаровга олинганларни озод қилмоқчи эмас.

“Биз эълон қиламизки, қаршиликчилар томонидан гаровга олинганлар Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи тўхтамагунча, Исроил қўшинлари анклавдан чиқмагунча ва Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар озод этилмагунча уйларига қайтмайди”, дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилиши ташкилотнинг Исроилга қарши курашни давом эттириш қарорини янада кучайтиради.

Яҳё Синвар 61 ёшида вафот этди. У ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги раҳбари, ташкилотнинг ҳарбий қаноти ва ички хавфсизлик бўлинмаси асосчиларидан бири бўлган. У Исроил томонидан уч марта – 1982, 1985 ва 1988 йилларда ҳибсга олинган. 2011 йилда у Исроил қамоқхонасидан ЦАХАЛ аскари Гилад Шалитга айирбошлаш доирасида озод қилинган. 2012 йилда у Сиёсий бюрога сайланган. 2017 йилда эса у Исмоил Хония ўрнига Ғазо секторидаги ҲАМАС етакчиси бўлди. Хония 2024 йил июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган, шундан сўнг Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Яҳё Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг