Халқ танқидига учраган Туркия ИИВ раҳбари ишдан кетишга қарор қилди

Олам

image

Туркияда коронавирусга қарши кураш доирасида қатор провинцияларда эълон қилинган комендантлик соати сабаб кўплаб фуқаролар томонидан мамлакат ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.

Сўнгги маълумотларга кўра, унинг ушбу аризаси Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан қабул қилинмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Давлат раҳбари маъмуриятининг таъкидлашича, Сойлу ўз ишида давом этади.

Бундан ташқари, ИИВ раҳбари терроризмга қарши курашда ва мамлакат шарқидаги зилзила оқибатларини бартараф этишда катта ҳисса қўшгани қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Туркиядаги 31 провинцияда 11 ва 12 апрель кунлари комендантлик соати эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Туркия Халқ

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг