Халқ артистининг уйи тунаб кетилди
Олам
−
02 Ноябрь 2019
45671Москвада номаълум шахс Россия халқ артисти Екатерина Шавринанинг уйини тунаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Шавринанинг квартирасини ўғри урди”, деган агентлик суҳбатдоши.
Екатерина Шавринанинг квартираси Янги Москвада “Изумрудный” турар-жой комплексида бўлган.
“Соат 8:00 да Янги Москва 2-Изумрудная кўчасидаги квартирада ўғрилик бўлгани ҳақида хабар келди. Шикоятчига кўра, номаълум шахс квартирага кириб, пул ва заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган”, дейилади хабарда.
Россия ИИВнинг шаҳар бошқармаси зарар миқдори аниқланаётгани ва жиноят иши очиш масаласи кўриб чиқилаётганини қўшимча қилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023