Халқаро танловда ғолиб бўлган ўқувчиларнинг ота-онаси ва устозига автомобиль совға қилинди (видео)
Жамият
−
20 Январь
10687Бугун, 20 январь куни Абу-Даби шаҳрида “Глобал ўрта мактаблар” номинацияси бўйича Шайх Зоид мукофоти совриндори бўлган Президент мактаби икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан автомобиль совға қилинди. Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
"Бу ғалаба барча ёшларимиз учун умид ва илҳом рамзидир. Биз Сиз билан фахрланамиз!" деб ёзди Мирзиёева.
Мукофотларни топшириш маросимида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Бош вазир Абдулла Арипов ва Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова қатнашди
Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилганди. Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди. Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Президент мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.
LiveБарчаси