Наманганда Президент мактаби очилди

Жамият

image

Наманган Президент мактаби: Орзулар ушаладиган, истаклар чекланмайдиган маскан

Бугун, 6 декабрь куни Наманган шаҳрида Президент мактаби очилди. 

Вилоят бўйича саккиз мингга яқин ўқувчи ёшлар Президент мактаби ўқувчиси бўлиш мақсадида имтиҳонлардан ўтган бўлса, улардан энг салоҳиятли, энг билимли, энг муносиб 144 нафари ўқувчилар сафига қабул қилинган.

Маълумот ўрнида, Президент мактабида ўқув жараёни ҳам тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилган. Ўқув жараёни Кембриж университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади. Президент мактабларининг ташкил этилиши билан таълим тизимида “STEAM – таълим” энг кўп ишлатилаётган, моҳияти эндигина англашилаётган иборалардан бирига айланди. Мактабда худди шу дастур асосида “STEAM” фанлар – табиий фанлар, технология, техник ижодиёт, санъат, математика чуқурлаштириб ўргатилади. 10 нафар хорижлик мутахассислар ўқувчиларга дарс беради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент мактаби

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг