Ўзбекистонда банк карталаридан 57 млрд сўм ўғирлангани ростми?
Жамият
−
14 Ноябрь 2023 11584 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда хакерлар гуруҳи Ўзбекистон банкларига ҳужум қилгани ва HUМО карталаридан 57 миллиард сўм ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан мазкур тўлов тизимининг матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
“Миллий банклараро процессинг маркази шуни маълум қиладики, ушбу маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. HUМО тўлов тизими барча хавфсизлик талабларига жавоб беради ва тизимга бевосита ҳеч қандай киберҳужум содир бўлмаган”, дейилади муносабатда.
Шунингдек, тўлов тизими масъуллари ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ва фейк маълумотларни тарқатмасликни сўраган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь