Кейт Миддлтон саратонга чалинганидан сўнг биринчи марта кўриниш берди
Олам
−
15 Июнь
11405Саратон касаллигига қарши даволанаётган 42 ёшли Уэльс маликаси Кейт Миддлтон бугун, 15 июнь куни омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда Кенсингтон саройи маълум қилди.
Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси бўлмиш Миддлтон қирол Чарлз III нинг туғилган кунини нишонлаш маросимида иштирок этиш давомида Букингем саройи балконида чиқиш қилди.
Кейт қироллик оиласининг бошқа аъзолари ҳамда 10 ёшли шаҳзода Жорж, 9 ёшли малика Шарлотта ва 6 ёшли шаҳзода Луи билан парад майдони ёнидаги бинодан маросимни томоша қилиш учун сарой атрофи бўйлаб аравада саёҳат қилган.
Маълумот учун, малика Кейт 2023 йилнинг охирида аҳволи оғирлашиб, касалхонага ётқизилган. 2024 йил январь ойида Кейт Миддлтоннинг қорин бўшлиғида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ўтказилган тестлар давомида ушбу касаллик аниқланган. Январь ойида қорин бўшлиғида операция қилинганидан бери Кейт омма олдида кўринмади, бу эса кўплаб миш-мишларни келтириб чиқарди. 10 март куни у эри ва болалари билан тушган суратини тарқатди, бироқ фотоагентликлар рақамли манипуляция белгиларини топгач, тез орада уни қайтариб олишди. Эртаси куни малика суратни таҳрир қилишга уринганини маълум қилди ва тушунмовчилик учун узр сўради.
LiveБарчаси