Кейинги 3 кунда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
19 Декабрь 2023
46611Ўзгидромет 20 декабрдан ойнинг 22 санасига қадар Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.
Унга кўра, келаси 3 кунда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади.
Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 20 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 21-22 декабрда эса кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 0-5 даража совуқ ҳарорат кутилмоқда.
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳам ҳаво қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0-5даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. 22 декабрда кечаси -2/- 3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ ҳаво кутилмоқда.
Шунингдек, 20 декабрда Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 21-22 декабрь кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 22 декабрь кечаси 2/-3 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. 20-21 декабрда ҳарорат кечаси -3/- 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 22 декабрда эса 7-12 даража илиқ бўлади.
Водий ҳудудлари – Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида қисман булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудлари 20 декабрда бироз булутли бўлади, жойларда қор ёғади. 21-22 декабрда ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат 20-21 декабрда кечаси 0-5 даража, кундузи -2/ -3 даража совуқ, 23 декабрда эса кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси