Кейинги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди
Бу қизиқ
−
21 Октябрь 2023 36776 3 дақиқа
Кейинги ҳафтанинг илк кунларида Республиканинг баъзи ҳудудларида ёғингарчилик ҳамда чанг-тўзонли ҳаво билан ўтади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади. 24 октябрда эса кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутиляпти. 25 октябр санасида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 24 октябрда эса кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутиляпти. 25 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 23 октябрда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 24 октябрда эса кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. 25 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 19-24 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20 даража бўлади. 24-25 октябрда кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 24 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлиши кутиляпти. 25 октябрда эса кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, 23 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 24-25 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 23 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23 октябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 24 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи эса 7-12 даража илиқ бўлади. 25 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси