Кенан Йилдиз жароҳат сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Кенан Йилдиз А Сериянинг биринчи турида “Фрозиноне”га қарши ўйинда (1:0) жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда “Tuttosport” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, 21 ёшли туркиялик футболчи жорий йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган баҳсда чап оёғининг панжа қисмини синдириб олган. У учрашувнинг 69-дақиқасида майдонни тарк этган. Унинг ўрнига Жереми Бога туширилган.

Манбага кўра, ўтказилган текширувлар Йилдизга жарроҳлик амалиёти зарурлигини кўрсатган. Қанот ҳужумчисининг тикланиши тахминан уч ой давом этиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда туркиялик футболчи “Ювентус” сафида барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” маълумотига кўра, Кенан Йилдизнинг айни пайтдаги бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг