Келгуси йилдан Ўзбекистонга келган сайёҳларга янги имкониятлар берилади
Жамият
−
20 Ноябрь 2579 2 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб хорижий туристларнинг розилиги асосида Давлат чегарасини кесиб ўтишда йиғиладиган маълумотларни интеграция қилган ҳолда, туристик электрон SIM-карта билан улаш ва вақтинча бўлиш жойи бўйича рўйхатга олиш проактив шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 20 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз борган.
Шунингдек, ишга тушириладиган миллий туризм ягона платформаси ва унинг мобил иловаси орқали:
• Мулкчилик шаклидан қатъи назар транспортнинг барча турлари интеграция қилинган ҳолда, саёҳат йўналишини тузиш, энг мақбул йўналиш ва транспорт турини танлаш, чипталарни онлайн банд қилиш ва сотиб олиш имконияти яратилади;
• чипта хўжалиги жорий қилинган барча туризм объектлари, шу жумладан, музейлар, маданий мерос объектлари, маданият, кўнгилочар ва дам олиш объектларига билетларни онлайн сотиб олиш имкониятига эга бўлган ягона чипта тизими жорий қилинади;
• экскурсиялар ўтказиш учун интерактив хариталар, планшетлар, аудиоёрдамчи, видеоёрдамчи ҳамда онлайн трансляциялар воситасида туристик объектлар ҳақида ахборот бериш имконини берувчи рақамли гид тизими ишга туширилади;
• жойлаштириш воситалари томонидан хорижий ва маҳаллий туристлардан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим биллинг тизими орқали автоматик тарзда тўғридан тўғри Жамғармага ўтказилади;
• аҳоли томонидан дала ҳовлиларини ижарага бериш “Soliq” мобил иловаси орқали “мен билан бирга” шаклида бир нафар шахс номига бирга дам олувчилар сонини кўрсатган ҳолда, соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
2026 йил якунига қадар миллий туризм ягона платформаси доирасида “Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплекси билан интеграция қилган ҳолда, республика ҳудудларига туристлар оқимлари (тоифаларга қараб) ва уларнинг хоҳишларини таҳлил қилиш, персоналлаштирилган маршрутлар ва таклифларни яратиш, шунингдек, нарх шаклланиши ва ресурслар тақсимланиши каби имкониятларни назарда тутувчи сунъий интеллект ва катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш тизими жорий этилади.
Live
Барчаси