Келажакда одамсимон чўчқалар пайдо бўлиши мумкин
Бу қизиқ
−
23 Сентябрь 2023
18939Буйрак трансплантацияси учун чўчқаларга кўчирилган инсон ҳужайралари олимларни хавотирга солмоқда. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.
Бир неча мамлакатларда буйрак етишмовчилигини камайтириш учун инсон ҳужайраларини чўчқага кўчириш ва мослашган организмни инсонга ўтказиш амалиётлари йўлга қўйилмоқда. Яқинда Америкада биринчи марта ушбу тажриба муваффақиятли амалга оширилди. Хитойда ҳам бу борада изланишлар олиб борилмоқда.
Шу боис олимлар ушбу амалиётнинг хавфли жиҳатларидан хавотирлана бошлади.
“Инсон ҳужайралари чўчқанинг марказий асаб тизимига ёки унинг репродуктив органларига етиб бориши мумкин”, деб огоҳлантиради Испаниянинг Миллий трансплантация ташкилоти асосчиси, нефролог Рафаэль Матесанс.
Гуанчжоу тажрибасининг мақсадларидан бири чўчқа буйрагига ўтказилган инсон ҳужайралари бошқа органларга, айниқса, мияга тарқаб кетмаслигини таъминлашдир. Агар шундай бўлса, чўчқадан ўз яратувчиларидан ақллироқ чўчқа боласи туғилиши мумкин. У тумшуқ эмас, инсон юзига эга бўлади ва туёқ ўрнини кафтлар эгаллайди. Бу чўчқа-одамлар лабораториядан қочиб кетиши ҳам мумкин.
Қўрқувлар беҳуда эмаслиги маълум бўлди. Чўчқанинг орқа миясида инсон ҳужайралари топилди. Хавфдан қочиш учун технологияда бирор нарса ўзгариши керак. Мисол учун, инсон ҳужайраларидаги баъзи генларни ўчириб қўйиш лозим.
Аммо маълумотларга кўра, тажрибани ўтказаётган Ляньхуе Лаи жамоаси тўхтамоқчи эмас. Аксинча улар чўчқа танасида инсон ҳужайралари билан ошқозон ости бези ва юрак каби бошқа органларни етиштиришни истайди.
Эслатиб ўтамиз, Американинг Алабама университети олимлари инсоннинг иккита буйрагини чўчқанинг генетик жиҳатдан ўзгартирилган буйрагига алмаштириш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказганди.
LiveБарчаси