Келаси йил Ўзбекистон 700 млн долларлик автомобиль экспорт қилмоқчи
Олам
−
25 Ноябрь
1665Келаси йил Ўзбекистонда 450 мингта автомобиль ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган. Бу ҳақда бугун, 25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга берилган автомобиль саноатида қилинаётган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган режалар ҳақида ахборотда маълум қилинди.
Билдирилишича, ҳудудий корхоналар билан кооперацияни кучайтириб, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилган. Хусусан, 700 та детални ўзлаштириш бўйича 325 миллион долларлик 63 та лойиҳа амалга оширилади.
Мамлакат саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. 1 минг 400 турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилган. Иқтисодий чоралар натижасида соҳада таннарх 4 фоиз камайган. Экспорт 455 миллион доллар бўлган.
Давлат раҳбари хитойлик ҳамкорлар билан келишиб, қўшимча қувватларни қуриш, электромобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни изчил ўзлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди. Кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси