Келаси йил Афғонистонни янада оғир шароит кутмоқда
Олам
−
18 Ноябрь 2022
676925 миллион афғон аллақачон қашшоқликда яшамоқда, 2023 йилда уч кишидан иккиси гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Бу ҳақда кеча, 17 ноябрь куни БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари ўринбосари, гуманитар масалалар бўйича координатори Рамиз Алакбаров Россия томонидан Арриа формуласи бўйича ташкил этилган жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг норасмий йиғилишида видеоалоқа орқали сўзлаган нутқида маълум қилди. Учрашув иқтисодий таназзулнинг олдини олиш, Афғонистонни қайта тиклаш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган.
"Афғонистон аҳолисининг 65 фоизи қандайдир гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Бу йил биз ялпи ички маҳсулотнинг 35-40 фоизга пасайишини кутмоқдамиз. Молия тизими таназзулга юз тутди. Аҳоли учун озиқ-овқат савати нархи 30 фоизга ошиб, оилаларни қарзга ботишга мажбур қилди”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, вазият 700 минг иш ўрни йўқолишига олиб келган.
“Аҳоли даромадининг тўртдан уч қисми озиқ-овқатга сарфланади, 25 миллионга яқин одам қашшоқликда яшайди”, дея қўшимча қилди БМТ координатори.
Унинг таъкидлашича, агар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар етарли бўлмаса, аҳоли ўртасида тўйиб овқатланмаслик даражаси ошади, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича қадамлар энг ёмон сценарийдан қочишга ёрдам бермайди.
“2023 йилда уч кишидан иккиси гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Афғонистон учинчи йил кетма-кет қурғоқчиликка дучор бўлиши эҳтимоли катта”, дейди Алакбаров.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь