Кекса инсонни масхара қилган йигитга чора кўрилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда бир йигит кафеда ёши катта эркакни мазах қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

“Жорий йил 11 март куни ҳар куни ишхонамизга келадиган амаки билан бир ҳазиллашиб қўйдик. Буни видеога олиб, ижтимоий тармоққа тарқатдик. Қилган ишимдан пушаймонман, бошқа қайтарилмайди. Амакидан кечирим сўрайман”, дейди йигит.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли маъмурий баённома тузилган. ИИБ ходимлари у ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ҳам ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида Ўзбекистоннинг биринчи механизатор аёли Турсуной Охунованинг хотир а бюсти устига чиқиб, уни мазаҳ қилган йигитлар билан ҳам профилактик суҳбат бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ИИБ ҳуқуқбузар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг