Кавасаки синдромини кашф этган олим 96 ёшида вафот этди

Саломатлик

image

Педиатр Томисаку Кавасаки Японияда 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, шифокор унинг кексайганлиги билан боғлиқ табиий сабабларга кўра вафот этган.

Кавасаки 1967 йилда биринчи марта болаларнинг яллиғланиш синдромини тасвирлаб берган эди. Кейинчалик ушбу синдром унинг шарафига номланди. Ушбу синдром бутун инсон танасининг қон томирларига яллиғланиш шикастланиши билан тавсифланади.

Жорий йилнинг май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа ва Шимолий Америкада болаларда Кавасаки синдромининг баъзи белгиларига ўхшаш ҳолатлар аниқланганлигини маълум қилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, болаларда бундай аломатлар коронавируснинг енгил шакли бўлганидан кейин пайдо бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Жанубий кореялик шифокорлар мамлакатдаги болаларда Кавасаки синдромининг иккита ҳолатини тасдиқлашгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Кавасаки

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар