“Катюша“ сабаб Украина Туркияни сайёҳларсиз қолдириш билан таҳдид қилди
Олам
−
13 Май 2020
11879Туркия Республикасининг Аланя курорт шаҳрида Ғалаба кунига бағишланган консерт дастурида украиналик сайёҳларга “Катюша“ қўшиғи қўйиб берилди. Украинанинг Туркиядаги элчиси Андрей Сибиха бундан норози бўлиб, ушбу ҳаракат украиналикларга ҳурматсизлик деб атади.
У бу ҳаракатни провокацион деб атади. Унинг таъкидлашича, энди украиналик сайёҳлар Алания курортига ташриф буюришни хоҳлашмайди.
“Украина сайёҳи шундан сўнг гўзал Аланияда дам олишни истамайдими?“ деб ёзади СибихаTwitter'да.
Шунингдек, у намойишчилар карантин талабларини бузганликларини қўшимча қилди. Аввалроқ, Украинанинг собиқ ташқи ишлар вазири Павел Климкин Россиянинг Ғалаба кунини нишонлаш ҳуқуқига эга эмаслигини айтган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 май куни Алания шаҳрида Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган саҳнали автобусда кўчма концерт бўлиб ўтди. Беш соат давомида автобус шаҳар кўчаларида юриб, кўнгилли санъаткорлар уруш қўшиқларини куйлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь