Каттақўрғондаги портлаш сабаби маълум бўлди
Жамият
−
12 Апрель 2020
20254Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйда юз берган портлаш бўйича қўшимча маълумотлар берилди ва дастлаб айтилганидек ҳодисада 3 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳодисада 3 киши ҳалок бўлган ва тўрт киши шифохонага ётизилган.
Ҳодисада жабрланганларнинг барчаси ушбу уйда яшовчилар бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга уйнинг биринчи қаватидаги квартирада ис гази сизиб чиқиши оқибатида портлаш рўй бериши сабаб бўлган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармси ва бошқа тузилмалар ходимлари ҳудудда қутқарув ишларини олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, соат 6:43 да Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида юз берди. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси