ИИВ Каттақўрғондаги портлаш бўйича расмий маълумот берди
Жамият
−
12 Апрель 2020
15002Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Портлаш 12 апрель куни соат 06:43 да Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида юз берган. Ис гази сиқилиши натижасида чақнаш содир бўлган.
Портлаш оқибатида аввал хабар берилганидек уч эмас, икки нафар фуқаро вафот этган, беш нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси