Каттақўрғонда кўп қаватли уй портлади. Уч киши ҳалок бўлди
Жамият
−
12 Апрель 2020
16591Бугун, 12 апрель куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш эрталаб соат 6:30 ларда юз берган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати вакили маълумот берди.
Ҳозирда вайроналар остида қолганлар қутқарилган. Афсуски, ҳодисада 3 киши ҳалок бўлган. Айни вақтда Ички ишлар вазирлиги ходимлари қурбонларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб боряпти.
“Қурбонлар шифохонада. Улар шифохонада вафот этган. Ички ишлар вазирлиги ходимлари уларнинг шахсини аниқлашга уриняпти”, деди ФВВ вакили.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумотлар тез орада тақдим этилади.
LiveБарчаси