Катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади
Жамият
−
30 Май 2021
7240Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент – Термиз — М-39 автомагистрал йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи катта магистрал йўл ёқасидаги 70 сотих ер майдонида жоме масжиди қурилади.
Шунингдек, Тошкент – Андижон – Фарғона – Наманган — А-373 халқаро автомобил йўлининг Ангрен шаҳар “Ёшлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи катта магистрал йўл ёқасидаги 70 сотих ер майдонида барча қулайликларга эга бўлган иккита замонавий йўловчи жоме масжидлари қурилади.