Катта Фарғона каналидан 33 ёшли эркакнинг жасади топилди (видео)
3-саҳифа
−
03 Июль
16560Катта Фарғона каналидан 33 ёшли эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни 1991 йилда туғилган фуқаро Т. Ў. Фарғона вилояти Самандарак ҳудудидан оқиб ўтувчи Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб, қайтиб чиқмаган.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 28 июнь куни Ў.Т.нинг мурдаси тан жароҳатларсиз Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласидан оқиб ўтган Катта Фарғона каналидан топилган.
“Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бағдод тумани прокуратураси томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Маълумот учун, марҳум оилали бўлиб, 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган. Қурувчилик билан шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда талаба Бўрижар каналида чўкиб, вафот этганди.
LiveБарчаси