Катта Фарғона каналида 20 ёшли йигит чўкиб кетди
3-саҳифа
−
08 Август 2023
6273Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналида 20 ёшли йигит чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 август куни йигит туманнинг “Гулбоғ” маҳалласидаги каналга чўмилиш мақсадида борган.
Терговга қадар текширувда сувда чўккан шахс Андижон туманида яшаган Ҳ.Ғ. экани аниқланган. Йигит Андижон архитектура институтининг 3-босқич талабаси бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш учун Олтинкўл тумани прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Катта Фарғона каналида мактаб битирувчиси оқиб кетган эди. Орадан 9 кун ўтиб, унинг жасади топилган. Шунингдек, жорий йилнинг 30 июль куни Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон сув омборида ҳам 4 нафар йигит чўкиб вафот этган.
LiveБарчаси