Касильяс фаолиятини якунлайди. “Порту”раҳбарияти эса уни клубда қолишга кўндирмоқчи
Спорт
−
17 Май 2019
3887Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс футболдаги фаолиятини якунлайди. Футболчи яқинда бошдан кечирган юрак хуружидан кейин шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда шундай қарорга келган.
Хабарингиз бор, Икер Касильяс “Порту” клуби дарвозабони ҳисобланар эди.
37 ёшли испаниялик яқин кунларда фаолиятини якунлашини расман эълон қилади. Аммо у “Порту”дан кетмайди. Унга раҳбарият томонидан клуб тизимида иш таклиф қилинмоқда.
Маълум бўлишича, “Порту” клуби скаутлари аллақачон Касильяс ўрнига номзод қидиришни бошлаб юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь