Карвахаль вақтинча позициясини ўзгартиради

Спорт

image

“Реал”нинг бўлажак ўйинларида жамоанинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль марказий ҳимоячи сифатида ўйнаши мумкин. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Бразилия терма жамоаси ўрнида жароҳат олган “қаймоқранглилар” марказий ҳимоячи Эдер Милитао жароҳатидан сўнг мадридликлар сафида фақат иккита марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер ва Хесус Вальехо таркибда бўлиб турибди.

Қайд этилишича, австриялик ҳимоячи Давид Алабанинг тикланиши учун яна бир неча ҳафта керак бўлади ва Карвахаль ўз позицияси бўлмаса ҳам, ҳимоя марказида ўйнай олади.

Милитао яна 10-15 кун майдонда бўла олмайди. “Реал”нинг навбатдаги ўйини 14 сентябрь куни Ла Лиганинг 5-тури доирасида “Реал Сосьедад”га қарши бўлиб ўтади. Учрашув соат 23:55 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Даниэль Карвахаль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг